Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Рустам Қосимжонов: "Фаолиятимни тугатгач, шахмат мактаби очаман"

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда шахмат бўйича “Таниш чеҳралар” турнири бўлиб ўтди.

Профессионал ҳамда ҳаваскор шахматчиларни бир жойда жамлайдиган ушбу анаънавий мусобақада бу йил Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этди.  XVII Жаҳон чемпиони мусобақа давомида Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар шахмат мактаби ўқувчиларига қарши бир вақтнинг ўзида 20та шахмат тахтасида сеанс ўтказди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил қилинди.

Келажакда юртимизда Рустам Қосимжонов номидаги шахмат мактаби очилиши мумкин.

“Мактабга ном бериш осон, аммо унинг ишини мунтазам тарзда юритиш қийин. Бу ишни юқори савияга олиб чиқиш инсондан катта кучни талаб қилади. Мен мактаб очсам шунчаки номимни бериб, ишларни бошқа инсонга топширмоқчи эмасман. Шахматчи сифатида фаолиятимни тугатганимдан кейин, бу балки 5 йил, балки 10 йилдан кейиндир, ана ўшанда бу иш билан астойидил шуғулланаман” – деб таъкидлаб ўтди Қосимжонов.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 12:22, 23.07.2017.
Ўқилди: 3631 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик