Германиянинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи эълон қилинди.
Немис футбол иттифоқи сайти хабарига кўра, «Бавария» ҳимоячиси Филипп Лам мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У чемпионат якунланганидан сўнг, бутсаларини михга илган эди.
«Ҳоффенҳайм»нинг 30 ёшли устози Юлиан Нагельсманн энг яхши мураббий деб топилди. Жамоа 4-ўринни эгаллаб, ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлди.