Давралар оралиғида "Насаф" сафига янги ўйинчилар келиб қўшилди.
Бундан аввал “Шўртан” жамоаси сафида фаолият юритган ҳимоячи Умарбек Эшмуродов ва футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган, яримҳимоячи Жасур Ҳасанов энди “аждарлар” шарафини ҳимоя қилади.
“Насаф” футбол клуби бу футболчилар билан шартнома имзолади. Қуйида янги футболчиларимиз ҳақидаги умумий маълумотлар билан танишинг.
Тўлиқ исми шарифи: Жасур Орзиқулович Ҳасанов
Туғилган санаси: 2 август 1983 йил (33 ёш)
Туғилган жойи: Жиззах шаҳри
Амплуаси: яримҳимоячи
Ўйнаган клублари: “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Лаҳвия” (Қатар), “Локомотив”, “Қизилқум”.
Эришган ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони – 5 марта, Қатар чемпиони – 1 марта, Ўзбекистон Кубоги соҳиби – 5 марта.
Исми шарифи: Умарбек Эшмуродов
Туғилган санаси: 30 ноябр 1992 йил (24 ёш)
Туғилган жойи: Косон тумани, Қашқадарё вилояти
Амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган клублари: “Шўртан” жамоаси – 2013-2017 йиллар