«Бавария» клубига ўтган «Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригес қачон орқага қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи мюнхенликлар томонидан 1 йилга ижарага олинганди.
«Келажагим қандай бўлишини билмайман. Ҳозир эътиборимни «Бавария»даги ўйинимга қаратмоқчиман. Кўпроқ майдонга тушиб, кўпроқ соврин ютиб олишим шарт. Вақти келганда «Реал»га қайтаманми, йўқми билиб оласизлар» - деди Хамес Goal хабарида.