Ёзги трансфер мавсумида «Милан» бир қанча футболчилар харидини амалга оширди.
Бироқ, «россонери»нинг фаоллиги баъзи клубларга ёқмади. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бир қанча клублар «Милан» трансферларини молиявий фэйр-плейга қанчалик тўғри келишига ойдинлик киритиш мақсадида УЕФА ташкилотига шикоят жўнатган.
Манбанинг маълум қилишича, бу бир қатор ўзгаришларга олиб келади. Хусусан, УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларига ўзгартириш киритиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, молиявий фэйр-плей қоидаларига кўра, клуб харажатлари даромадларидан ортиқ бўлмаслиги шарт.