Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасида футбол орқали соғлом турмуш тарзини ошириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа тумани Кенгаши тумандаги 32 та мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича лига ўйинларини ташкил этмоқда.

Ушбу лига cентябрь-март ойлари давомида ўтказилиши режалаштирилган. Лига Низомига кўра cентябрь ойида барча керакли ҳужжатлар, жамоалар ва жамоа аъзолари рўйхати шакллантирилиб, жамоа аъзоларига ўйин қоидалари ва лига тартиби бўйича ташкилотчилар томонидан ўқув машғулотлари ва қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръада рақиб тушган жамоалар ўзаро ўйинлардан сўнг Олий ва қуйи лигаларга сараланади.

Ҳамкор ташкилотлар ёрдамида октябрь ойидан Олий ва қуйи лига тур ўйинларига старт берилади. Тур ўйинлари ҳафтада бир маротаба ўтказилиб март ойига қадар давом этади. Наврўз байрами арафасида мусобақа ғолиблари аниқланади ва ташкилотчилар томонидан махсус кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Лига давомида қишқи тур ўйинларида дунё футболида етакчи лига ҳисобланмиш АПЛда мавжуд “Boxing day” тизими орқали давомий тур ўйинлари бўлиб ўтади. Жамоа мураббийлари мусобақа аввалида рўйхатга киритган футболчилар билан алмашувсиз тур ўйинларини ўтказади. Улар фақатгина давралар оралиғида янги ўйинчиларни таркибга жалб қилишлари мумкин.

Ҳар бир тур якунида “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг намунали жамоа” каби номинациялар орқали ўйинчилар ва жамоаларни тақдирлаб бориш кўзда тутилган. Лига якунида Қуйи лигада юқори 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар кейинги мавсумдан Олий лигада сўнгги 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар билан ўрин алмашади.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа туман Кенгаши томонидан Республикамиз бўйича биринчи маротаба ўтказиладиган ушбу мини футбол лигаси жараёнлари ижтимоий тармоқларда ва юртимизда спортга ихтисослашган ОАВ томонидан ёритиб борилади.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи
Учтепа туман Кенгаши матбуот хизмати

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:54, 27.07.2017.
Ўқилди: 4819 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3835]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2945]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2029]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1900]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1885]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1645]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1595]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1540]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1525]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1368]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.