Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» - «Бухоро» (превью)

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси жорий йилги кубок баҳслари чоракфиналида “Бухоро” клуби қаршилгини енгиб ўтишга уриниб кўради.

Бугун мазкур икки жамоа чоракфинал жавоб ўйинини ўтказади. Ёдингизда бўлса, Бухорода кечган беллашувда кучлар тенг келган эди – 0:0. Бугун эса яримфинал йўлланмаси қайси жамоага насиб этиши ойдинлашади.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал.
«ЛОКОМОТИВ» (ТОШКЕНТ) – «БУХОРО» (БУХОРО)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Дастлабки учрашув: 0:0.

Мазкур қарама-қаршиликни навоийлик ҳакам – Зокир Қодиров бошчилигидаги реферилар гуруҳи бошқариб боради.

ФАКТ: Тажрибали рефери – Зокир Қодиров жорий йилги мавсум ҳисобидан иккинчи бор “Локомотив” жамоаси ўйинини бошқармоқда. Навоийлик ҳакам бундан аввал “Локомотив”нинг Олий Лига 14-тур ўйинлари доирасидаги “Динамо”га қарши кечган ўйинида ҳам ишлаган эди. Ўшанда жамоа самарқандликлар устидан 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

ЎЗАРО ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАР ТАРИХИ:
Қайд этиш жоизки, “Локомотив” ҳамда “Бухоро” жамоалари шу пайтга қадар Ўзбекистон кубоги ўйинлари доирасида фақат бир марта ўзаро тўқнаш келишган. 2012 йилги кубок беллашувлари чоракфиналида йўллари кесишган жамоаларнинг илк қарама-қаршилигида “Бухоро” 2:0 ҳисобида ғолиб чиққан. Жавоб ўйинида эса “Локомотив” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Пенальтилар баҳсида эса омад бухороликларга кулиб боққан – 7-6.

“ЛОКОМОТИВ” КУБОК ЎЙИНЛАРИДА ҚАНДАЙ ОДИМЛАМОҚДА?
Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби – “Локомотив” ушбу мавсумда кубок ўйинларидаги иштирокини нимчоракфиналдан бошлади. “Темирйўлчилар” 1/8 финалда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси қаршилигини енгиб ўтишди.

Дастлаб Тошкентда ўтган баҳсда “Локо” футболчилари рақиб дарвозасини оз эмас, кўп эмас – жавобсиз нақд 5 марта ишғол этишди. Ўша беллашувда Марат Бикмаев бир марта, Жалолиддин Машарипов ҳамда Диёр Туропов икки мартадан ўз номини таблога ёздириб қўйишганди.
Жавоб ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Тошкентликлар сафида Мурод Бобожонов муваффақият қозонди ва чиройли гол муаллифига айланди.

1/4 финалда эса жамоа “Бухоро” жамоасига рўбарў келди. Бухорода ўтган илк учрашув кескин курашларга бой тарзда кўриниш олди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Бироқ гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади ва яримфинал йўлланмаси тақдири бугунги беллашувга қолди.

БИЛИШ ШАРТ: “Локомотив” – “Бухоро” жуфтлигида ғалаба қозонадиган жамоа кубок яримфиналида “Қўқон-1912” – “Насаф” жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. Мазкур икки жамоа ҳам бугун ўзаро ўйин ўтказишади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 11:21, 28.07.2017.
Ўқилди: 4437 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.