Британиянинг "FourFourTwo" журнали жаҳон тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Аргентиналик футболчи Диего Армандо Марадона футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб топилган бўлса, унинг ватандоши Лионель Мессига 2-ўрин берилди. Кучли учликни бразилиялик Пеле якунлаб берди.
Тўртинчи ўринда Йохан Кройфф қайд этилган бўлса, 4 карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдуга 5-ўрин насиб этди.
Машҳур дарвозабон Лев Яшин 22, "Олтин тўп-1975" соҳиби Олег Блохин рейтингда 45-поғонани банд этган. Замонамизнинг машҳур футболчиларига қуйидаги ўринлар берилган: Хави (50), Неймар (97), Златан Ибраҳимович (94).
Футбол тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги (Топ-10):
1. Диего Марадона (Аргентина)
2. Лионель Месси (Аргентина, «Барселона»)
3. Пеле (Бразилия)
4. Йохан Кройфф (Голландия)
5. Криштиану Роналду (Португалия, «Реал»)
6. Альфредо Ди Стефано (Аргентина)
7. Франц Беккенбауэр (ФРГ)
8. Зайниддин Зидан (Франция)
9. Ференц Пушкаш (Венгрия)
10. Роналдо (Бразилия)