Бугун Филиппинда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди.
7 август санасигача бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада вакилларимиз 13 та вазн тоифасида яъни тўлиқ таркиб билан иштирок этишади.
Ўсмирларимиз бош мураббий Ҳамид Тангрибергенов бошчилигида рингга кўтарилишади.