Лондоннинг «Челси» клуби «Бавария» ярим ҳимоячиси Ренату Саншешга қизиқмай қўйди. Football Italia хабарига кўра, инглиз клубининг мақсади ўзгарган.
Эслатма, Саншеш билан «Милан» ҳам қизиқаётганди. Аммо италияликлар унинг трансфери бўйича ҳали ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширишмади.
«Бавария» эса футболчисини кейин қайтариб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр. Бу шарт эса «Челси»га маъқул келмаган.