Франциянинг "Кан" клуби ҳужумчиси Янн Карамо "Интер"га ўтишни истамоқда.
Sky Sport Italia хабарига кўра, ёш, иқтидорли футболчи билан "Арсенал" ва "Манчестер Сити" қизиқаётган эди. Бироқ Карамо айнан "нерадзурри" таркибида тўп суришни истаяпти.
"Кан" унинг трансфери бўйича музокара ўтказишга тайёр ва 10 млн еврога сотиб юборишни мўлжалламоқда. Карамонинг клуб билан имзолаган шартномаси келаси йили якунига етади ва у эркин агентга айланади.