«ПСЖ» ҳужумчисига айланган Неймар «Барселона» мухлислари билан хайрлашув нутқини эълон қилди.
«Барселона» менинг болаликдаги орзум эди. 21 ёшимда Каталонияга кўчиб ўтдим. Клубга келган илк кунларимни яхши эслайман. Жамоа таркибида ўз кумирларим — Месси, Вальдес, Хави, Иньеста, Пуйоль, Пике, Бускетс ва бошқалар билан бирга ўйнаш насиб қилди.
Энг кучли футболчилар бир бирга ўйнаш мен учун шарафли бўлди. Ишончим комил, тирик эканман, бунақасини бошқа учратмасам керак. Месси майдонда ва майдон ташқарисида менинг дўстим бўлди. Сен бирга тўп сурганимдан фархрланаман.
Суарес ва Месси билан трио ҳосил қилиб, тарих яратдик. Биз барча совринларни қўлга киритдик ва унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдик.
Каталония – менинг Ватаним. Мен уни ва Барселонани яхши кўраман. Лекин спортчиларга янги синовлар керак. Шу боис, иккинчи марта отамга қарши бордим. Ота, мени сизнинг қарорингизни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг қарорим. Мени қўллаб-қувватлашингизни сўрайман.
«Барселона» и Каталония ҳамиша юрагимда қолади, лекин менга янги синов керак эди. Шу боис «ПСЖ»нинг таклифини қабул қилдим. Мухлислар кутаётган янги натижалар ва совринларни қўлга киритишни истайман.
Юрагим жамоани тарк этадиган пайт келганини айтди. «ПСЖ» кейинги йиллар учун менинг уйимга айланди», – деди Неймар Instagram'га жойлаган видеомурожаатида.