«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин орада «Барселона» аъзосига айланади. Sport.es тарқатган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" футболчининг трансферини якунлаш учун Англия етиб келишди.
Футболчининг трансфери — 90 миллион еврога айланиши кутилмоқда ва "Барса" қўшимча мукофотлар беради. Каталонияликлар шу ҳафтанинг ўзи Коутиньонинг тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ 25 ёшли футболчи "Барселона"га ўтишга рози бўлгани ҳақида хабар тарқатилганди.