Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

УЕФА суперкубоги. «Реал» мавсумдаги илк совринга эга бўлди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлари лигаси ғолиби "Реал" УЕФА суперкубогини қўлга киритди. Зидан шогирдлари соврин учун баҳсда Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

"Мадрид" бу ўйинда ўзи яратган вазиятлардан самарали фойдаланди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Карвахаль жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Каземиро ҳимоячилардан қочиб кетиб, тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида испанияликлар ҳисобдаги фарқни оширишди. Иско рақиб жарима майдончаси чизиғи устида Бэйл билан "девор" ўйнади ҳамда яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб "МЮ" ҳисобни қисқартириши керак эди. Қанотдан етказилган узатмаган Погба бош билан зарба берди. Навас зарбани қайтарди. Лукаку эса 10 метрлардан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Шунга қарамай, Лукаку ўз хатосини тўғрилади. Баҳснинг 62-дақиқасида Матич жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Навас зарбани қайтарди, аммо Ромелу тўпни эгаллаб, дарвозани ишғол қилди.

Моуриньо жамоаси ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди. Мхитаряннинг ажойиб узатмасидан кейин Рэшфорд бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп Наваснинг қўллари учига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди.

Шу тариқа, "Реал" янги мавсумдаги илк совринни қўлга киритди. Зидан жамоаси ўтган мавсум аввалида ҳам ушбу совринга эга чиққанини таъкидлаш лозим.

УЕФА суперкубоги
"РЕАЛ МАДРИД" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" 2:1 (1:0)
8 август, 23.45, «Филипп II»
Голлар: 1:0 – 24 Каземиро, 2:0 – 52 Иско, 2:1 – 62 Лукаку.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско (Васкес, 74), Модрич, Бэйл (Асенсио, 74), Бензема (Роналду, 83).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Дармиан, Валенсия, Эррера (Феллайни, 56), Матич, Мхитарян, Погба, Лингард (Рэшфорд, 46), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Лингард (42), Карвахаль (84), Рамос (86), Рэшфорд (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:42, 09.08.2017.
Ўқилди: 12064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик