«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Европа суперкубоги доирасида бўлиб ўтган «МЮ»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз жуда яхши ишни амалга оширдик ва бундан хурсандмиз. Ўйиннинг биринчи бўлимда ажойиб ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда тўпни камроқ назорат қилдик ва муаммоларга дуч келдик. Бу нормал ҳолат. Навбатдаги улкан совринни қўлга киритдик. Мавсумни соврин билан бошлаётганимиз — бу жуда яхши.
«Реал»нинг сири? Сир — жамоамиз ва унда ишлаётган инсонларда.
Криштиануни захирада қолдириш қийин бўлдими? Йўқ, бу олдиндан режалаштирилганди. Боиси, у атиги 3 кундан бери биз билан шуғулланмоқда. Унинг сафимизда бўлиши муҳим аҳамиятга эга эди. Унинг ҳолати яхши ва у якшанба куни бўладиган ўйин ҳақида ўйламоқда.
Иско янги шартномага муносиб бўлмоқда. Ўзига хос услубда ўйнаб, у гол урди. У ўсишда давом этмоқда», – деди Зидан.