«Ницца» яримҳимоячиси Жан-Микаэль Сери келажаги ҳақида бир қарорга келди.
Sport.es хабарига кўра, «африкалик Хави» лақабини олган футболчи «Барселона» таклифини қабул қилган. Энди томонлар унинг трансфери бўйича келишувга эришиши керак. Бироқ, олдин каталонияликлар Неймарнинг ўрнига ҳужумчи сотиб олади. Шундан сўнг Сери трансфери билан шуғулланади.
Аввалроқ, «Арсенал» клуби Сери билан музокара ўтказган эди.