“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати 2-турида “Генгам”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Гап шундаки, “ПСЖ” раҳбарияти “Барселона” билан Неймар трансфери борасида барча ҳисоб-китобларни амалга оширган. Энди Испания футбол федерацияси Франция футбол федерациясига Неймарнинг трансфер сертификатларини жўнатиши лозим. Агар ҳужжатлар шанба кунига расмийлаштирилса, Неймар “Генгам”га қарши ўйнай олади.