«Лестер» бош мураббийи Крэйг Шекспир Англия чемпионатининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган «Арсенал»га қарши ўйин (3:4) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ушбу ўйин олдидан режа тузар эканмиз, жипслашган ҳолда ҳаракат қилиб, олдинги чизиқдаги тезкор Вардига имконият яратиш кераклиги ҳақида келишиб олгандик. Учта гол урганимизга қарамай, уйга мағлубият билан қайтаётганимиз аламли.
Жарима зарбалари олдидан рақибнинг футболчи алмаштириши сизни чалғитади. Ўзил тўпни қўли билан ўйнагандан кейин «Арсенал» бурчак зарбасига эга бўлгани мени ранжитди. Лекин биз стандартлар пайтида яхши ҳимояланишимиз керак эди. Ўтказиб юборилган голларнинг сабабини билмайман. Балки концентрацияни йўқотгандирмиз ёки ўйинни нотўғри олиб бордик. Бу мағлубият бизга зарба бўлмайди. Биз ижобий кайфиятни сақлаб қолишимиз керак. Чемпионат энди бошланди.
Аввал ҳам «Эмирейтс»да шунга ўхшаш баҳс ўтказгандик. Худди шундай услубда мағлуб бўлиш ачинарли. Муҳим паллада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди.
«Арсенал» тўпни кўпроқ назорат қилди. Улар сафида топ-ўйинчилар йиғилган. Лекин биз нималарга қодир эканимизни, иродамизни ва жанговар руҳиятимизни кўрсатдик. Шунда ўйнашда давом этсам, очколарни жамғарамиз», – деди Шекспир.