Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Олий лига. “Навбаҳор” – “Қизилқум” (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионатининг 17-турида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади.

Навоийликлар билан ўтадиган учрашувда жамоанинг икки нафар етакчи футболчиси майдонга тушолмайди. Ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ва ҳужумчи Неманья Йованович сариқ карталари сони тўрттага етганлиги сабабли майдонга тушолмайди.

“Қизилқум” жамоаси аъзолари кеча куннинг иккинчи ярмида Наманганга етиб келишди. Кечки пайт 19.00да эса навоийликлар “Марказий” ўйингоҳда баҳсдан олдинги расмий машғулотни ўтказишди. Мезбонлар эса ўйинолди машғулотни 11 август куни эрталаб ўтказишганди.

“Марказий” ўйингоҳда соат 19.00да бошланадиган учрашувга ҳар икки жамоа аъзолари ҳам пухта ҳозирлик кўришганига шубҳа йўқ. “Қизилқум” иккинчи даврани ўз майдонида “Пахтакор” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этган ҳолда бошлади. “Навбаҳор” эса сафарда “Обод” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

"Навбаҳор" ва Навоийнинг “Қизилқум” жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида шу кунга қадар 35 та учрашувда куч синашишган. Ўзаро ўйинларда "Навбаҳор" 12 марта ғалаба қозонган. 11 та ўйинда эса дуранг кузатилган. Навоийликлар ҳисобидаги ғалабалар сони ҳам 12тани ташкил этмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 44-39, "Навбаҳор" фойдасига.

Жамоаларнинг олий лигадаги илк ўйини 2000 йили ўтказилган. Наманганда ўтган дастлабки баҳсда “Қизилқум” ғалабани қўлга киритганди. Иккинчи давра ўйинида эса “Навбаҳор” сафарда уч очкони мезбонлардан тортиб олганди.

Аксарият учрашувларда “Қизилқум” "Навбаҳор"га ноқулай рақиб эканлигини намойиш этган. Хусусан жамоа, 2008-2010 йиллар оралиғида навоийликларни мағлубиятга учрата олмаган. Ўз майдонида уч бор дуранг қайд этган, сафарда икки бор имкониятни бой берганди. Шунингдек,

Наманганда ўтган учрашувлардаги натижалар
2000 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
Голлар:
А.Солиев (67) - А.Бакалидис (35), Ғ.Худойберганов (53).
2001 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
Гол:
Х.Каримов (53-пен.).
2002 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 4:0
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (40), О.Пирматов (54), Т.Мадраҳимов (85), Д.Одилов (90).
2003 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:2
Голлар:
И.Мўминжонов (18,26) - М.Идиатулин (38), Ал.Холиқов (75).
2004 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 5:2
Голлар:
В.Жалилов (7), Р.Ғофуров (13), Ш.Мирхолдиршоев (38,49), П.Агбо (65) - Ал.Холиқов (55), М.Холиқов (69).
2005 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:1
Голлар:
Ё.Назаров (5), Г.Овеков (39) - Н.Қуттибоев (29).
2006 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
С.Токов (82) - С.Усмонхўжаев (40).
2007 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
Голлар:
К.Канин (88) - Н.Қуттибоев (33), Ғ.Жумаев (90+3).
2008 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (90+1) - А.Кликунов (52).
2009 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
М.Фозилов (78) - В.Постолатьев (80).
2010 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
Е.Сайко (48-пен.) - Т.Султонов (25-автогол).
2011 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 3:0
Голлар:
А.Маҳмудов (12), А.Султанов (27), А.Шадрин (79).
2012 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 0:0

2013 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
Гол:
Б.Тўрабоев (90+3).
2014 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:0
Голлар:
М.Саидов (59), Д.Жабборов (77).
2015 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:1
Голлар:
Р.Ҳасанов (31), Ш.Эркинов (52) - А.Деркач (82).
2016 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 0:2
Голлар:
И.Юнусов (49), В.Шодиев (61).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:42, 12.08.2017.
Ўқилди: 2642 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.