Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

"Барселона"нинг махфий режаси иш берди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ёзги трансфер ойнасининг сўнгги қисмида "Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Жезусни ўз сафига қўшиб олди. Mundo Deportivo маълумотига кўра, каталонияликлар бу трансфер устида махфий равишда иш олиб борган.

"Барселона" раҳбарияти трансфер ойнасининг сўнгги соатларига қадар "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни қўлга киритиш имкониятини сақлаб турган. Бироқ клуб якунда ҳужумчисиз қолиб кетмаслик учун параллел равишда Жезус билан музокара бошлаган.

Бразилиялик футболчи таклифга дарҳол ижобий жавоб берган. Унинг "Арсенал"даги мавқеи Кай Хаверц ва Виктор Дьёкереш фонида пасайганди. Қолаверса, "Барселона" либосида ўйнаш Жезуснинг болаликдаги орзуларидан бири бўлган.

Каталония клуби трансферни амалга оширишдан аввал футболчининг тиззасидаги аввалги жароҳатларга алоҳида эътибор қаратган. "Барселона" мутасаддилари Жезусни Англияда даволаган мутахассислар билан боғланиб, унинг жисмоний ҳолати бўйича ижобий хулоса олганидан кейингина келишувни якунлашга қарор қилган.

Ҳанси Флик ҳам 29 ёшли ҳужумчининг трансферини маъқуллаган. Немис мутахассиси форварднинг техникаси, ҳужум чизиғининг бир нечта позициясида ҳаракат қила олиши ва тўпсиз ўйиндаги юқори прессингини қадрлайди.

Молиявий жиҳатдан ҳам келишув "Барселона" учун қулай бўлган. Жезуснинг "Арсенал" билан шартномаси 2027 йилда якунланиши сабабли Лондон клуби 10 млн евро кафолатланган трансфер пулига рози бўлган.

Жезус эса "Барселона"нинг молиявий имкониятларига мослашиш учун "Арсенал"да олган маошига нисбатан сезиларли камайтиришга розилик берган. Бразилиялик билан уч йиллик шартнома имзоланган.

Киритилди: 14:57, 04.09.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик