Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Жанубий Корея яримҳимоячиси Жунг Ву Йонг: ЖЧ саралашидаги сўнгги ўйин сафарда ўтиши бизга қўшимча юк бўлади

Баҳо:
+1 | -

Жанубий Корея терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Чонгкинг Лифан” клуби яримҳимоячиси Жунг Ву Йонг ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги икки ўйин – Эрон ва Ўзбекистонга қарши беллашувлар олдидан нималар кутаётгани, жамоадаги ўрни ва бошқалар ҳақида сўзлаб берди. ОФК расмий сайти кореялик футболчининг ФИФА матбуот хизматига берган суҳбатини тақдим қилди.

“Дунёдаги барча футболчилар сингари Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни энг асосий вазифа деб биламиз. Ёшликдан Жаҳон чемпионатига чиқишни орзу қиламиз. Тез орада ҳаммаси ҳал бўлади ва биз якунда афсусланишни истамаймиз. Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирига йўл олишимизга ишонамиз”, – деди Жунг Ву Йонг.

27 ёшли футболчи, шунингдек, Жанубий Корея термасининг ЖЧ саралашидаги тақвими ноқулай эканини айтди. Кореяликлар 31 август куни ўз майдонида Эронни қабул қилса, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

“Ростини айтиш керак, тақвим биз учун бироз ноқулай. Саралаш босқичидаги сўнгги ўйин сафарда (Ўзбекистонга қарши Тошкентда) ўтиши бизга қўшимча юк бўлади. Жанубий Корея термасида Осиёнинг кучли жамоаларига қарши муносиб кураша олиш қобилияти бор. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар биз энг кучли эканимизга ишонамиз. Ўзимизга бўлган ишонч ёрдамида барча тўсиқлардан ўта оламиз”, – деб ўз фикрини давом эттирди ярим ҳимоячи.

ЖЧ–2018 саралаши давомида 7 ўйинда майдонга тушган Жунг Ву Йонг терма жамоага қандай келиб қолгани ва ундаги вазифалари ҳақида маълумот берди.

“Миллий терма жамоага Ули Штилике даврида, J-лигада тўп сурган пайтларимда чақирилганман. Менимча жисномий ҳолатим ва пас бериш қобилиятим ўшанда Штиликега маъқул келган. Жанубий Корея термаси сафида тўп сураётанимдан бахтиёрман. Албатта, ўз устимда ишлашда давом этишим керак. Терма жамоадаги вазифам кўп югуриб, ҳимоя ва ҳужумдаги шерикларимга ёрдам бериш. Миллий терма учун ҳар қандай позицияда ўйнашга тайёрман”, – деди “Чонгкинг Лифан” аъзоси Жунг Ву Йонг.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Йонг Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун 26 футболчидан иборат таркибни эълон қилганди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:44, 15.08.2017.
Ўқилди: 10180 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.