Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Олий лига. “Металлург” – “Локомотив” (превью)

Баҳо:
+ | -

Олий лига 18-турида «Металлург» – «Локомотив» ўйини ўтказилади.

“Локомотив” бекободликлар учун энг ноқулай рақиблардан бири саналади. Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 25 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан фақатгина 3 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда томонлар битимга имзо чекишган. 15 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 20:49, тошкентликлар фойдасига.

Ўтган йили биринчи марта чемпионликка эришган “Локомотив” айнан “Металлург”га қарши уй ўйинидан кейин расман чемпионлик тантаналарини бошлаб юборганди. Аммо Бекободдаги учрашувда темирйўлчилар жиддий рақобатга дуч келишганди. Учрашув жанговор дуранг – 3:3 натижаси билан якунланганди.

Бу йил биринчи даврада Тошкентда кечган ўйинда ҳисобни маъданчилар очган бўлса-да, иккинчи таймда майдон эгалари устунликни ўз томонларига оғдириб олишган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб учрашуви ҳам темирйўлчилар учун осон бўлмаслиги аниқ.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги беш учрашуви натижалари билан танишинг:
25.06.2016 “Металлург” – “Локомотив” – 3:3
12.03.2015 “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
29.03.2014 “Металлург” – “Локомотив” – 0:4
05.05.2012 “Металлург” – “Локомотив” – 0:1
05.08.2010 “Металлург” – “Локомотив” – 1:0


ЎзПФЛ ҳакамлар қўмитаси мамлакат миллий чемпионатининг 18-турида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини тасдиқлади. Унга кўра “Металлург” – “Локомотив” жамоалари учрашувида тошкентлик Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар фаолият олиб боришади. Ҳ.Рўзиевга қанотларда Олимжон Абдувосилов ҳамда Санжар Шоюсуповлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Олим Тўйчибоев бир кун муқаддам ёшлар таркиблари учрашувида бош ҳакам сифатида ҳам фаолият юритади.

«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Туйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 11:06, 16.08.2017.
Ўқилди: 2304 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5866]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3819]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2326]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1564]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1465]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1452]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1425]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1422]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1388]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1387]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик