"Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг вакиллари "Реал"га мурожаат қилиб, футболчини ўз сафига қўшиб олишни таклиф қилган.
Испания матбуоти хабарига кўра, футболчининг "ПСЖ" билан олиб борган музокаралари муваффақиятли якунланмади. Энди у "Реал" таркибига ўтишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёш иқтидорни қўлга киритиш учун "Реал" 180 млн евродан воз кечишига тўғри келади.