Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Гуанчжоу Эвергранд" Паулиньо трансферидан 26 млн евро фойда қилди

Баҳо:
+ | -

Хитой футбол клублари Европадан асосан ёши ўтган футболчиларни ҳаддан ташқари катта пул эвазига сотиб олмоқда.

«Гуанчжоу Эвергранд» бразилиялик яримҳимоячи Паулиньони Европадан сотиб олганидан кўра қимматроққа пуллашга муваффақ бўлди. Энг қизиғи, харидор — Европадан. Бўлганда ҳам — «Барселона».

«Барселона»нинг мазкур хариди кўпчиликни ҳайрон қолдиргани аниқ. Биринчидан, Паулиньо 29 ёшда. Иккинчидан, унинг Европадаги аввалги фаолиятини муваффақиятли деб аташ қийин: у 2013 йил ёзида бўлажак суперюлдуз сифатида Лондонга кўчиб ўтган, бироқ яхши чиқмаган икки мавсумдан сўнг, Хитойга кетган —фаолиятини қарийб якунлаш учун. Паулиньо Бразилия терма жамоасида 40 тадан кўпроқ ўйин ўтказган, жумладан, Жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаган, бироқ у клуб даражасида ҳатто Европа Чемпионлар Лигасида ҳам ўйин ўтказмаган.

Учинчидан, Паулиньо «‘Барселона’ ярим ҳимоячиси» деган тасаввурга унчалик мос тушмайди. Бу бразилиялик кучга асосланган ўйин кўрсатишни, тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтиш, узоқ масофалардан дарвозага зарба беришни маъқул кўради, бироқ қисқа тўп узатишларга асосланган ўйин устаси эмас. Боз устига, «Барселона» марказий ярим ҳимоясида «Қани энди бир имконият берилса эди!» деб, пайт пойлаётган клубнинг ўз тарбияланувчилари ҳам бор.

Бироқ трансфер амалга ошиб бўлди. «Барселона» кўпдан бери Паулиньога қизиқиб келаётган ва ёз бошида футболчи учун тахминан 20 миллион таклиф қилган эди. Бироқ «Гуанчжоу Эвергранд» бунга рози бўлмади ва каталонияликлар товон пулини тўлиқ тўлашга мажбур бўлди. «Паулиньо — аъло даражадаги футболчи, — дейди «Гуанчжоу Эвергранд» бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари. — Унинг учун ‘Барселона’ томонидан катта пул тўлангани клубимиз учун ҳам шарафдир».

«Бу ‘Эвергранд’ учун йўқотиш, бироқ Хитой футболи учун ютуқ, — дея қўшимча қилди «Шанхай СИПГ»да Одил Аҳмедовга устозлик қиладиган Андре Виллаш-Боаш. — Бу жаҳоннинг энг зўр футбол клублари Хитой чемпионатини кузатиб бораётганига далилдир».

Энди кимдир Паулиньони сотиб олишни истаса, «Барселона»га 120 миллион евро тўлаши лозим. Бундай вариант эса «ПСЖ»ни қизиқтирмайди, деб тахмин қилиш қийин эмас.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:34, 17.08.2017.
Ўқилди: 5262 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.