Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Қўқон-1912" Ёшлар лигасида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ёшлар лигаси 18-туридан ўрин олган «Қизилқум» - «Қўқон-1912» баҳси бўлиб ўтди.

11-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Орадан уч дақиқа ўтиб, навоийликлар иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар “Қизилқум” вакиллари жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Достон Мелиқўзиев рақиб жарима майдончасида ажойиб ҳаракатлари билан ҳимоячиларни чалғитди, ҳамда тўпни Муҳаммаданас Ҳасановга қулай тарзда узатди. У эса имкониятни бой бермади.

53-дқақиқада ҳисоб тенглашди. Достон Мелиқўзиев рақиб ҳимоясини чиройли тарзда доғда қолдириб, дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди – 2:2.
69-дақиқада меҳмонлар рақиб дарвоазсига учинчи тўпни киритишни уддалашди. Муҳаммаданас Ҳасанов бурчак зарбасини шундай тарзда ижро этдики, рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

Ёшлар лигаси, 18-тур
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 2:3 (2:1)
Голлар: Феруз Бобохонов (11), Аҳлиддин Файзиев (14) - Муҳаммаданас Ҳасанов (44), Достон Мелиқўзиев (53), Жаҳонгир Ҳусанов (69 автогол).
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 2. Виктор Григорьев, 9. Сардор Жаҳонов, 11. Мустафо Раҳматов, 17. Феруз Бобоқулов, 18. Феруз Норов, 25, Аҳлиддин Файзиев, 55. Миржалол Қосимов, 70. Ҳусниддин Фазилиддинов, 98. Суҳробжон Ярашев, 99. Бобуржон Искандаров.
Захира: 40. Элбек Раҳимқулов, 23. Ғайрат Давронов, 44. Илҳомжон Кенжаев, 47. Меҳриддин Фахриев, 84. Бобир Мамиров, 86. Фаррух Жўраев, 91. Жаҳонгир Ҳусанов.
“Қўқон-1912: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев , 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Аброр Раҳмонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 75. Хушнуд Авилов.
Захира:12. Азиз Ашуров, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 23. Дадахон Сулаймонов, 24. Мўминжон Содиқжонов, 28. Шаҳзод Эргашев, 31. Рамзбек Исақов, 33. Иброҳим Мухторов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:40, 18.08.2017.
Ўқилди: 3945 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик