Дани Алвес эртага бўлиб ўтадиган “Тулуза”га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин. Чунки унинг холаси жума куни вафот этди. Гап шундаки, футболчининг 46 ёшли холаси Баия штатидаги Сан-Франциско дарёсига чўкиб кетган.
Айни дамда футболчининг онаси синглисининг ўлимидан қаттиқ изтиробда, у шифохонага ётқизилган.