Кириш Регистрация

Бугун Шоҳжаҳон Эргашев АҚШдаги жанг сари қадам ташлаб, Москвага учиб кетади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев сентябрь ойида АҚШда профессионал боксдаги 11-жангини ўтказади. Рақиб америкалик Хосе Родригес.

АҚШнинг Showtime телеканали билан шартнома имзолаган Эргашев аслида 4 август куни океан ортидаги илк жангини ўтказиши керак эди. Бироқ виза билан боғлиқ муаммолар сабаб Шоҳжаҳон АҚШга ўз вақтида етиб бора олмади.

Боксчининг «Дарё»га маълум қилишича, у бугун — 21 август куни Тошкент-Москва йўналишида парвоз қилади. 10 кун давомида Россия пойтахтида машғулот ўтказиб, шундан сўнг АҚШга йўл олади.

Хосе Родригесга қарши жангнинг аниқ санаси ҳозирча номаълум. Бунга қадар Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут қилишга муваффақ бўлган. Аксар жангларида рақиблар 1-раунддан уёғига ўта олмаган.

Аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашев қўлларини операция қилдирганди. 4 августдаги жангнинг сурилгани боксчининг мушаклари ўзини тўлиқ тиклаб олишига ёрдам бериши мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:31, 21.08.2017.
Ўқилди: 4606 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.