"Ливерпуль" клуби "Шальке" ҳимоячиси Бенедикт Ҳёведес билан қизиқмоқда.
Goal хабарига кўра, инглиз клуби трансфер дарчаси ёпилгунга қадар футболчини харид қилишни режалаштирмоқда.
29 ёшли Ҳёведес "Шальке" клубида 2007 йилдан буён ўйнамоқда. У жами 334 ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган.
Ҳёведеснинг "Шальке" билан имзолаган шартномаси 2020 йилгача амал қилади.