ЖЧ-2018 саралашидаги рақибларимиз Қатар ва Сурия терма жамоалари ўртоқлик ўйинини ўтказишди.
Қатар ўз майдонида Туркманистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Сурия худди шундай ҳисобда, сафарда Малайзиядан устун келди.
Ўртоқлик ўйинлари
Қатар - Туркманистон - 2:1
Голлар: Ал-Ҳайдос (19, 65) - Мингазов (67)
Малайзия - Сурия - 1:2
Голлар: Лок (90+4 пен) - Алмармур (83), Муҳтадий (85)
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашининг навбатдаги турида Қатар ва Сурия 31 август куни ўзаро учрашади.