ФИФА кунлари сабаб "Сўғдиёна" мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли танаффус берган эди.
Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва машғулотларга киришди.
“Сўғдиёна”-“Насаф” баҳси миллий терма жамоа ўйинлари сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Мураббийлар штаби олий лиганинг 20-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Обод”-“Сўғдиёна” баҳсига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, шунингдек ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда ўртоқлик учрашувини ўтказишга қарор қилди. Спаринг рақиб сифатида эса “Зомин”жамоаси танланди. Ушбу баҳс 30 август куни бўлиб ўтади.
“Локомотив” ва “Олмалиқ”қа қарши баҳсларда жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаган Ғайрат Умиров машғулотларга қайтди. “Локомотив” билан ўйинда жароҳат олган Умид Қодиров ҳам таркибга келиб қўшилди. Улар бугун якка тартибда машғулот ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, “Обод”га қарши баҳс 7 сентябрь куни Тошкентда ўтказилади.