Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Ашхобод-2017"нинг футзал беллашувларига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Ҳисоб бўйича бешинчи Осиё ўйинларининг футзал беллашувларига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой, Афғонистон, БАА ва Мальдив терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Мусобақада 18та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Иккита гуруҳда бештадан, яна иккита гуруҳда тўрттадан жамоа ўрин олди. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади. 1/2 финалда ғалаба қозонганлар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа бронза медаллари учун ўзаро беллашади.

"Ашхобод-2017"нинг футзал беллашувлари 16-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

"Ашхобод-2017" футзал баҳслари қуръаси
"A" гуруҳи

Туркманистон
Вьетнам
Хитой Тайпейи
Гонгконг
Сулаймон ороллари

"B" гуруҳи

Ўзбекистон
Хитой
Афғонистон
БАА
Мальдив

"C" гуруҳи

Таиланд
Япония
Ливан
Индонезия

"D" гуруҳи

Эрон
Қирғизистон
Иордания
Таити

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1-турни 18 сентябрда БААга қарши ўтказади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:14, 25.08.2017.
Ўқилди: 3360 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик