Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-0 БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

Тошкентда Баҳодир Иброҳимов хотира турнири бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 20–25 август кунлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг сунъий қопламали майдонида “Пахтакор” клубининг собиқ футболчиси, спорт устаси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган IV  Республика турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Футбол Фахрийлари Кенгаши ҳамда “Пахтакор” клуби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада республиканинг турли вилоятларидан 2004 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган жами 13 жамоа – “Пахтакор”, “Жиззах”, “Марғилон”, “Шўрчи”, “Бунёдкор”, “Қўқон”, “Урганч”, БЎСМ-16, “Бухоро”, “Чиноз”, “Локомотив”, “Янгиер” ва “Жарқўрғон” иштирок этди.

Гуруҳ босқичида биринчи ўринни қўлга киритган “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Чиноз” ва “Янгиер” жамоалари ярим финалга йўлланма олди. Дастлабки ярим финалда “Пахтакор” тарбияланувчилари “Чиноз”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Иккинчи ярим финалда “Янгиер” жамоаси “Бунёдкор”ни 3:1 ҳисобида таслим қилиб, финал йўлланмасига эга бўлди.

Баҳодир Иброҳимов хотира турнири
24 август, пайшанба
Ярим финал учрашувлари

“Пахтакор” – “Чиноз” 4:1

“Бунёдкор” – “Янгиер” 1:3

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда “Бунёдкор” тарбияланувчилари “Чиноз”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Финал беллашувида “Пахтакор” 3:1 ҳисобида “Янгиер”дан устун келиб, бош совринга эга бўлди.

25 август, пайшанба
Учинчи ўрин учун баҳс

“Бунёдкор” – “Чиноз” 3:2

Финал

“Янгиер” – “Пахтакор” 1:3

Турнирнинг ёпилиш маросимида ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Ўзбекистон Футбол Фахрийлари Кенгаши раиси Наримон Жалолов, Кенгаш раиси ўринбосари Тўлаган Исоқов, фахрий меҳмонлар Ахбор Имомхўжаев, Ахрол Иноятов, Вячеслав Солохо, Владимир Штерн, Шамиль Яфаров иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:17, 25.08.2017.
Ўқилди: 2611 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz