Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

UZREPORT TV ҳамда FUTBOL TV телеканалларида ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини томоша қилинг

Баҳо:
+4 | -

Келаси йили Россия Федерациясида тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси — футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳозирда ана шу мундиалга йўл олиш учун дунёнинг барча терма жамоалари ўз қитъаларида саралаш учрашувларини ўтказишмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақага энг кўп йўлланма эса кўҳна қитъа вакилларига насиб этади ва мундиалда Европа терма жамоалари доимо фаворит сифатида қайд этилишади.

Айни дам бу қитъада саралаш ўйинлари ўзининг энг қизғин палласига келган. Гуруҳдан фақат бир жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлгани сабаб, Голландия, Италия, Франция, Португалия каби бир қатор номдор терма жамоалар ЖЧ-2018га чиқиш учун катта куч сарфлашларига тўғри келади.

UZREPORT TV телеканали ушбу саралаш баҳсларига мухлислар томонидан бўлган қизиқиш юқори бўлгани сабаб, ЖЧ-2018 Европа қитъаси саралаш учрашувлари трансляция ҳуқуқини харид қилди.

31 август куни Европа қитъаси саралаш учрашувларининг 7-тур баҳслари бошланади. Телеканалимиз мухлислари 7-турдан бошлаб саралашнинг охирига қадар Европанинг кучли терма жамоалари иштирокидаги барча қизиқарли ўйинларни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

UZREPORT TV ҳамда FUTBOL TV телеканаллари орқали ўзингиз мухлислик қиладиган жамоаларингизнинг саралаш доирасидаги ўйинларини кузатиб боринг!

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 17:18, 25.08.2017.
Ўқилди: 11956 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.