"Челси" ҳужумчиси Диего Коста "Эвертон" таркибини тўлдириши мумкин.
"Ириска"лар устози Роналд Куман футболчининг трансфери билан қизиқмоқда.
"Мен яхши футболчиларни жон деб таркибга қўшиб оламан, Коста шулардан биридир. Биз ҳужумчи изламоқдамиз. Кэлверт-Льюин ўйинидан мамнунмиз, аммо у ҳали жуда ёш. Бизга эса ҳужумда рақобат керак" - деди Куман ВВС хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Антонио Конте билан зиддиятга борган Диего Коста "Челси"ни тарк этиш истагида юрибди.