"Арсенал" устози Арсен Венгер ҳужумчи Александр Ляказетт ҳақида ўз фикрларини айтди.
"Ляказетт ҳали жамоага, янги чемпионатга мослашиб кетолмади. У ўйинимизнинг тезлиги ва машғулотлардаги ишлардан бироз ҳайрон қолди. Александер учун хавотирда эмасман, у катта йўлнинг бошида турибди. Ляказетт турдан турга кучайиб бормоқда" - деди Венгер Sky Sports хабарида.
Янги мавсумда Ляказетт учта ўйинда 1 гол урди.