Кириш Регистрация

Илҳом Мўминжонов Жанубий Кореяга боради

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Ўзбекистон чемпионатида юзага келган танаффусдан фойдаланиб, хорижга сафар уюштиради.

Мураббий 30 август куни Жанубий Кореяга йўл олади. Хориж сафаридан мақсад - ЖЧ-2018 саралаш турниридан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишдан иборат.

Шу билан бир қаторда Мўминжонов кореяликларнинг ўйин услубини ўрганиш ва малака оширишни ҳам мақсад қилган. Жанубий Корея сафари давомида Илҳом Мўминжоновга "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳамроҳлик қилади.

Эслатиб ўтамиз ЖЧ саралашидан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон терма жамоалари учрашуви 31 август куни бўлиб ўтади.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:40, 28.08.2017.
Ўқилди: 6304 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.