"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини "Барселона"да давом эттиришга яқин турибди.
"Ливерпуль" эгаси ҳисобланган "Fenway Sports Group" компанияси вакиллари 25 ёшли футболчига унинг "Барселона"га ўтишига рухсат беришини айтишган. Турли бонусларни қўшиб ҳисоблаганда Коутиньонинг трансфери 160 млн. еврога айланади.
"Ливерпуль" клуби "Барселона"дан бразилиялик футболчининг трансферини эълон қилмай туришни сўраган. Коутиньонинг трансфери эълон қилинишидан аввал "қизиллар" "Монако"дан Тома Лемарни харид қилишни исташмоқда. Боиси, монегасклар "Ливерпуль" "Барселона"дан қанча пул олганини билса, ўз футболчисининг нархини кўтариб юбориши мумкин.
Шу тариқа, Коутиньонинг "Барселона"га ўтгани ҳақида расмий хабар трансфер бозорининг сўнгги куни — 31 августда тарқатилиши мумкин.