"Эвертон" клуби яримҳимоячи Росс Барклини "Челси"га сотмади.
Times хабарига кўра, "кўклар" футболчининг трансфери учун 25 млн фунт таклиф қилган эди. Аммо "Эвертон" Барклининг нархи камида 40 млн фунт эканини эълон қилиб, таклифни рад қилди.
Аввалроқ у билан "Тоттенҳэм" ҳам қизиққан эди. Бироқ, 23 ёшли футболчини бу нархга сотиб олишга энди ҳеч ким кўнмаса керак.