Испаниянинг "Лас Пальмас" жамоаси Диего Костани сотиб олиши мумкин.
The Sun нашри томонидан тарқатилган хабарларга кўра, 28 ёшли испаниялик ҳужумчи билан Испан жамоаси музокараларни бошлаган ва бу яқин соатларда ҳал бўлиши мумкин.
"Атлетико" Костани ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Маълумки, Мадрид жамоаси 1 январь кунигача футболчи харид қилиш ҳуқуқидан махрум қилинган. "Лас Пальмас" эса бундан унумли фойдаланиб қолиш ниятида.
Олдинроқ "Милан" ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олишга яқин тургани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.