"Краснодар" ҳужумчиси Фёдор Смолов бошқа клубга ўтиши мумкин.
Россия чемпионатининг ўтган мавсумида тўпурар бўлган 27 ёшли футболчи ҳозирча ўз келажаги ҳақида бир қарорга келмаган.
Айни пайтда, у билан "Зенит", ЦСКА, "Вольфсбург" ва "Бешиктош" клублари қизиқмоқда. "Буқа"лар Смоловнинг трансфер нархи 15 млн евро эканини эълон қилган.