Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг яримфинал жанглари бошланди.
49 килограммгача вазн тоифасида иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов яримфинал беллашувида колумбиялик Юбержен Мартинесга қарши рингга чиқди. Ушбу жангда боксчимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.