Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Жаноб Бабаянга сўроқларим кўп, Нестеровга эса раҳмим келади!

Баҳо:
+1 | -

Хитой терма жамоасига қарши ўйинда кўп нарсанинг гувоҳи бўлдик. Биз ишониб қолдикки, терма жамоамиз исталган рақибни мағлуб этиши мумкин, агар Бабаян миясини ишлатса. Биз ишониб қолдикки, Самвел Бабаяннинг футболни унчалик тушунмаслиги ҳали бизга кўп панд бериши мумкин. Биз ишониб қолдикки, мураббийлар штабидаги мутахассислар ё футбол борасидаги билимларини унутишган, ёки Бабаяннинг раъйига қарши бора олишмайди. Биз ишониб қолдикки, “Миллион” гуруҳи айтганидек кимдир ёки кимлардир таркиб борасида Бабаянга чиндан ҳам тазйиқ ўтказадиганга ўхшайди. Зеро акс ҳолда Бабаян ишончи оқламайдиган футболчини қайта ва қайта туширавермасди.

БУ ТАРКИБ НИМАСИ ЭНДИ?

Таркибни кўриб, очиғИ Лобанов йўқлигидан қувонгандик. Бироқ бошқа футболчиларнинг туширилиши дард устига чипқон бўлди. Шахсан мен Игор Сергеевнинг умуман майдонга туширилмаслигини истаган бўлардим. Чунки у кучайиши мумкиндир, аммо бу кучайиши нари борса олий лига жамоалари дарвозаларига гол уришга етади. Нега Бабаян яна Сергеевни асосий таркибда майдонга туширди? Нега? Ахир таркибда Темурхўжа Абдухолиқов ўтирганди-ку! Бу таркибдаги биринчи қўпол хато.

Иккинчи хато Сервер Жепаров. Биринчидан, хитойликлар тез ўйнашади, жуда тез, бундай ўйинларда Жепаровдек футболчини тушириш тактик жиҳатдан хато ҳисобланади. Айнан Жепаровнинг ишончсизлиги жуда қулай вазиятнинг кўкка совурилишига сабаб бўлди. Хуллас, танланган таркиб рақибга ҳам, ўйинга ҳам мос эмасди.

ЯНА БИР АҲМОҚЛИКНИНГ ЧЎҚҚИСИ…

Давоми

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 22:06, 31.08.2017.
Ўқилди: 26281 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик