Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Пойтахтимизда “Asian fight – 2017” халқаро турнири бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида жанговар яккакурашлар бўйича “Asian fight – 2017” халқаро турнири бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, мамлакатимиз пенчак силат федерацияси, Uzmobile компанияси томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган турнирда юртимиз яккакураш усталари билан бирга ўнга яқин давлатдан келган спортчилар ўзаро куч синашади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мазкур халқаро турнир олдидан ташкилотчилар, спортчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитларни яратишга қаратилаётган доимий эътибор самарасида спортнинг яккакураш турлари ҳам ёшларимиз орасида жадал оммалашаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон пенчак силат федерацияси томонидан “Asian fight –2017” халқаро турнирининг ташкил этилишидан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спортнинг яккакураш турларига кенг жалб этишдан иборатдир.

Мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган ушбу турнирда спортнинг яккакураш турлари бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларимиз Маҳмуд Муродов, Анвар Бойназаров, Жасур Мирзамуҳаммедов, Улуғбек Умаров, Ҳасанхон Баратов, Муҳаммадали Тоштурғунов, Исроил Расулов, Аюбхон Камолов ва Аҳлиддин Мирзадавлатов Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 17:18, 01.09.2017.
Ўқилди: 4128 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4359]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик