Кириш Регистрация

Шин Тэ Йонг: «Ўзбекистонни албатта мағлуб этамиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун Инчон аэропортида корейслар бош мураббийи Шин Тэ Йонг Ўзбекистон сафари олдидан корейс матбуотига фикрларини билдирди. Суриянинг ҳам курашга қўшилганлиги корейсларни хавотирга сола бошлаганлиги, бош мураббийда ташвиш уйғотганлиги сезилди.

"Қийин вазият вужудга келди. Лекин руҳий ҳолатни туширмаслигимиз лозим", — деди Шин Тэ Йонг. "Эрон билан ўйинда камчиликлар бўлди. Биз олға интилишда давом этишимиз керак. Мен вазиятни борлигича айтишни ёқтираман. Баҳоналар қилиш менинг услубим эмас. Мен Ўзбекистон билан ўйинда ғалаба қозонишимизга ишоняпман".

"Суонси" аъзоси Ки Сонг Йонгнинг майдонга тушиш имкониятлари ҳақидаги саволга Жанубий Корея бош мураббийи шундай деди:

"Жисмоний ҳолати анча яхшиланган бўлса-да бир кунда спорт формасига кириши қийин. Майдонга тушиш имконияти элликка-эллик".

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:00, 01.09.2017.
Ўқилди: 11418 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик