Гамбург рингларида 9 кун давом этган бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мазкур ЖЧ ҳам ўзбекистонлик спорт мухлисларини катта ҳаяжонда ушлаб турди.
Ўзбекистон делегацияси ушбу жаҳон чемпионатини 1та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза билан якунлайдиган бўлди. Шаҳрам Ғиёсов (69 кг.) жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Ҳасанбой Дўсматов (49 кг.), Жасурбек Латипов (52 кг.) ва Иқболжон Холдоров (64 кг.) "кумуш" билан кифояланишди. Бектемир Мелиқўзиев (75 кг.) ва Санжар Турсунов (91 кг.) терма жамоамиз ҳисобига биронза медалларини қўшиб қўйишди.
Ўзбекистон терма жамоаси медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Куба эса катта устунлик билан ғолибликка эришди. Улар 10та вазннинг бештасида чемпионликни илиб кетишган бўлса, яна икки боксчи кумушга эга чиқди. Кубаликлар ҳисобида кумуш медаль йўқ.
Қозоғистон эса 1та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медали билан кучли учликка кирди.
Шунингдек, Озарбойжон, Франция ва Украина делегациялари ўз ҳисобларига биттадан олтин медални ёзиб қўйишди. Кучли ҳисобланган россияликлар 1та кумуш ва 1та бронза билан умумжамоа ҳисобида 8-ўринни банд этишди.
Бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати 2019 йилда Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтади.