"Наполи" яримҳимоячиси Лоренцо Инсинье Италияда қаттиқ танқид остига олинди.
Футболчи терма жамоа сафида Испанияга (0:3) қарши ўйинда 10-рақам остида жуда суст ҳаракат қилди. Бу эса кўпчилик мутахассис ва мухлисларга ёқмади.
Хусусан, 1969 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган Жанни Ривера 10-рақамни дуч келган футболчига берилаётганидан норози бўлди.
Мухлислар эса Баджо, Тотти ва Дель Пьеродан кейин 10-рақамнинг Инсиньега берилишини ноҳақлик деб ҳисоблаб, мураббийлар штабига танқидларни ёғдиришди.