Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Камондан ўқ отиш» системаси иш бермади… Энди нима қилиш керак?

Баҳо:
+ | -

Рус эртакларида кўпинча «халқ қаҳрамони» сифатида подшоҳнинг кенжа фарзанди Иван-жинни кўз олдимизда гавдаланади. Бир эртак бор, сиз ҳам буни эшитган ёки телеэкранларда томоша қилган бўлсангиз керак. Хуллас, кунлардан бир куни подшоҳ учта фарзандларини уйлантиришга қарор қилади ва уларга ўзига хотин топиб қўйишлари учун бир ғайритабиий услубдан фойдаланишни таклиф қилади. Таклифга кўра, ўғиллар қўлларига камон олиб, унинг ўқини иложи борича узоқроққа отишлари керак бўлади. Камон ўқи қайси хонадонга тушса, ўша хонадон қизи юртнинг янги маликаси номига лойиқ кўрилар экан. Зўр-а? Бир тасаввур қилинг, подшоҳнинг уччала кап-катта фарзандлари ўзига умр йўлдош излаб топиш мақсадида катта таваккалчиликка қўл уришяпти. Омади келса, яхши хотинга учрайди, йўқса йўқ. Тамом.

Бу эртак-ку, ахир, эртакларда нималар содир бўлмайди, дерсиз. Мен бу эртакни сизга нима учун эслатдим? Чунки ушбу эртакда мен терма жамоамизнинг бугунги… йўқ-йўқ, нафақат бугунги, балки бутун 21 аср мобайнидаги ҳолатини кўрдим. Қандай қилиб, дейсизми? Ҳозир ҳаммасини бафуржа тушунтириб бераман.

Мана, неча йилдирки, бизнинг терма жамоамиз муваффақиятларига тўсиқ бўлаётган икки ҳолат мавжуд: биринчиси —  ўртоқлик учрашувлари, иккинчиси — бош мураббий масаласи. Келинг, шу охирги цикл ҳақда сўз юритайлик. Самвел Бабаян бошчилигида терма жамоамиз ўртоқлик учрашувлар вақтида қайси кучли, номдор рақибга қарши майдонга тушди? Африканинг қайсидир жамоасининг иккинчи таркиби, Иордания, Ироқ, Қирғизистон… Шундай тайёргарлик олиб бораётган терма жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита оладими? Саволни бошқачароқ қўяман: шундай тайёргарлик олиб бораётган терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқишни истайдими? Ҳоҳиш, истак борми? Мақсад, ният, ниятга яраша ҳаракат.. Ҳаммаси шуми?

Иккинчи муаммога қайтамиз. Бу энди алоҳида мавзу. Бу борада қалам аҳли сўз юритиб, таклифлар билдиравериб, чарчаб ҳам қолишди. Сўз увол! Қалам увол! Аввал Инелеевга терма жамоани топшириб кўрдик. Натижа чиқмагач, бошқарувни Қосимов олди. Ундан ҳам тайинли садо чиқмагач, Вадим Абрамов бошчилик қилди. Кейин яна Қосимов, кейин Самвел Бабаян. 2007 йилдан то бугунги кунга қадар вақтимизни шу тариқа зое кетказдик. 

Давоми

Манба: fayzbog.uz
Киритилди: 06:16, 04.09.2017.
Ўқилди: 10716 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.