Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шин Тэ Йонг: «Эронни ютганимизда ҳозир юрак ҳовучлаб турмаган бўлардик»

Баҳо:
+ | -

Тошкентда машғулотларга зўр бераётган Жанубий Корея бош мураббийи Шин Тэ Йонг корейс ОАВ вакилларига фикрларини билдириб ўтди.

"Футболчилар парвоз давомида бироз чарчашди. Биз уларнинг жароҳат олмасликлари учун алоҳида дастур бўйича шуғулланаяпмиз", — гап бошлади Шин Тэ Йонг. "Эронни бир ўйинчи кўп бўлиб ҳам енга олмадик. Биз шу ўйинда қандай хато қилдик дея изланяпмиз. Агар ўшанда 1тагина гол ура олганимизда ҳозир юрак ҳовучлаб турмаган бўлардик. Мен бунинг учун афсусдаман. Шогирдларим яхши ўйнашяпти. Лекин келинг тан олайлик, "Сеул Уорлд Кап"нинг чими жудаям ёмон ҳолатда. Бу энг катта сабаблардан бири".

Ҳозир Жанубий Корея терма жамоасининг ҳолати ҳам Ўзбекистонникидан ортиқ эмас. Агар корейслар Тошкентда дуранг қайд этишса ва Сурия Эронни мағлуб этса - Жанубий Корея тўплар нисбатига кўра гуруҳда 3-ўринга қулайди. Шунинг учун уларни Тошкентда фақат ғалабагина қутқариб қолиши мумкин. Шу жумладан, Ўзбекистонни ҳам...

Бу ҳақда Шин Тэ Йонг шундай деди: "Энг камида ютқазмасликни мақсад қилиб турибман. Эрон бизга қарши ўйнагани каби ўйнашимиз лозим. Яъни, хотиржам ва йўқотадиган нарсамиз йўқдек. Дуранг ёки гол ўтказмаган ҳолдаги ғалаба биз учун яхши бўларди".

Жамоа сардори Ки Сонг Йонгнинг майдонга тушиш имконияти ҳақида корейслар бош мураббийи: "Қанчалик яхши футболчи бўлмасин ҳамма нарсанинг вақти-соати бор. Қанчалик қийин вазиятда бўлмайлик Ки Сонг Йонгни авайлашимиз керак деб ўйлайман. У майдонга тушаман деб роса интиляпти. Мен унинг ҳаракатчанлигини қадрлайман. Аммо битта ўйин билан ҳамма нарса тугади дегани эмас. Албатта у майдонга туша олса фақат хурсанд бўламан. Лекин буни ўйлаб кўриш керак. Ўнг қанот ҳимоячимиз Чхве Чол Сун карточкаси сабаб майдонга туша олмайди. Унинг ўрнига Ко Ё Ҳан ("Сеул") тушиши деярли аниқ. Қолган гаплар сир",деди.

Ўзбекистон дарвозасини энг кўп ишғол этган Ли Донг Гук ҳақидаги саволга Шин Тэ Йонг шундай деди: "Сафимизда ўзбеклар дарвозасига кўп гол урган футболчилар борлиги қувонарли. Ли Донг Гук энди ёш эмас. Ҳар бир футболчида ёш ўтгани сайин тезлик пасаяди, лекин тажриба ошади. Вазиятга қараб Ли Донг Гукдан фойдаланамиз".

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:21, 04.09.2017.
Ўқилди: 7294 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.