Кириш Регистрация
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д 3-1 Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла 3-2 ПСЖ
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария

Исроил термаси сардори Эран Захави жамоадан ҳайдалди

Баҳо:
+ | -

Исроил миллий термаси сардори Эран Захави жамоадан ҳайдалди.

ЖЧ—2018 саралашининг 7-турида исроиллик футболчилар Македонияни қабул қилиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бутун учрашув давомида маҳаллий мухлислар исроиллик футболчиларга норозилик билдириб, ҳуштак чалиб турди.

Бундан ғазабланган Эран Захави сардорлик боғичини ечиб, уни отиб юборди. Мазкур ҳолат ишқибозларни янада жунбушга келтирди ва улар жамоа сардорини термадан четлатишни талаб қила бошлади. Исроил футбол ассоциацияси эса мухлислар талабини қондирди.

"40 йилдан буён Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаймиз. 40 йилдан буён олдинга интилиш кўринмайди. Шундай бир пайтда ҳуштакларни эшитиб, юрагим қинидан чиқиб кетай деди" - деди Эран Захави, Исроил термасининг собиқ сардори.

Футболчининг ўзи Instagram саҳифасида чиқиш қилиб, терма жамоадаги карьерасини якунлагани ва миллий жамоада бошқа майдонга тушмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:48, 04.09.2017.
Ўқилди: 4107 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz