Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан дуранг ўйнади ва ЖЧга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея термасини қабул қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси бу сафар ҳам Жанубий Кореяни мағлуб эта олмади ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Биринчи бўлимда тўп 3 марта дарвоза устунига теккани билан ёдда қолди. Кореяликлар илк дақиқадаёқ ташкил этилган ҳужум натижасида дарвозамиз томон зарба беришга муваффақ бўлишди. Рақиб футболчиси берган зарба натижаси тўп устунга тегиб, нариги томонга кетди.

Тайм ўрталаригача устунлик Ўзбекистон томонида бўлди. Азиз Ҳайдаровнинг олис масофадан берган кучли зарбаси Корея дарвозаси устунига тегиб қайтди...

Теҳронда кечаётган ўйинда Сурия олдинда бораётганини билган кореяликлар бўлимнинг иккинчи ярмидан бошлаб ташаббусни ўз томонларига оғдира бошладилар. Қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган пайтда Сон Хеунг Мин ажойиб вазиятга чиқди ва деярли бирга бир вазиятда хавфли зарба йўллади. Тўп олис устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимни жануб корейслар жуда катта устунликда бошлашди. Улар бирин-кетин чиройли комбинациялар орқали футболчиларимизни шошириб қўя бошлашди. Тан олиш керак, жуда кўп вазиятларда омад Ватанимиз томонида бўлди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида кореялик футболчи бош билан берган зарба натижасида тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб Игнатий Нестеров яккама-якка вазиятда рақиб ҳужумчиси берган зарбани қайтарган бўлса, қайтган зарбани Сон Хеунг Мин аниқ дарвозага йўллай олмади. Асосий бўлимнинг энг сўнгги дақиқасида терма жамоамиз гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлишди, аммо Аҳмедов ва Гейнрих томонидан берилган зарбалар ҳимоячиларга тегиб қайтди.

Шу тариқа, терма жамоамиз Жанубий Кореяни ўз уйида мағлуб эта олмади. Теҳронда кечган Эрон ва Сурия ўртасидаги ўйиннинг сўнгги дақиқасида сурияликлар ҳисобни тенглаштириб қўйишгани боис, Ўзбекистон ҳаттоки плей-офф бочқичида ҳам иштирок эта олмайдиган бўлди. Гуруҳда 4-ўринни эгалладиган ва Россия-2018 сари юришни шу ерда тўхтатдик.

ЖЧ–2018 саралаши 

Тошкент, “Бунёдкор”
5 сентябрь, сешанба

Ўзбекистон – Жанубий Корея 0:0

Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров(38), Анзун Исмоилов (71), Егор Кримец (84) – Жунг Ву Юнг (36)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Азиз Ҳайдаров, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров (Сардор Рашидов, 52), Элдор Шомуродов (Жалолиддин Машарипов, 86), Игорь Сергеев (Александр Гейнрих, 58).

Жанубий Корея: Ким Сёнг Гю, Ким Мин Жаэ, Сон Хён Мин, Хванг Хи Чан, Ли Кун Ху (Ли Донг Кук, 78), Ким Мин Ву, Го Йо Хан, Жанг Хюн Су (Ку Жа Чол, 43), Жунг Ву Юнг, Ким Ёнг Гвон, Квон Чанг Хун (Ём Ки Хун, 64). 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:42, 05.09.2017.
Ўқилди: 19229 марта.
Фикрлар: 118 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.